Навоийда аҳолига давлат хизматлари кўрсатишда 6 ойда 7 мингдан ортиқ қонунбузилишига йўл қўйилган
Қоидабузар ташкилотлар рўйхатида «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ўзсувтаъминот» АЖ «етакчилик» қилмоқда.
Навоий вилояти адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Элдор Баҳодировнинг Kun.uz’га маълум қилишича, 2022 йилнинг 1 июл ҳолатига вилоятда аҳоли ва тадбиркорларга 165 мингдан ортиқ давлат хизмати кўрсатилган. Шундан 7 075 та ҳолатда мурожаатчилар ҳуқуқи бузилган.
Хусусан, “Ўзтрансгаз” АЖ 3 108 та, “Ўзсувтаъминот” АЖ 2 205 та, солиқ органлари 634 та ҳолатда қонунбузилишига йўл қўйган. Шунингдек, давлат кадастр идораси 363 та, қурилиш ва архитектура тизими 93 та, тижорат банклари 71 та, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари 225 та ҳамда туман ҳокимликлари 51 та ҳолатда мурожаатларга муддатида жавоб қайтармаган ёки асоссиз рад жавобини беришган.
Навоий вилоят қурилиш бош бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бўлимлари ўрганилганида, архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизмати кўрсатилишида 22 та ва объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструксия қилиш учун рухсатнома беришда 19 та ҳолатда қонунбузилишига йўл қўйилганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан вилоят адлия бошқармаси томонидан ваколатли органларга 48 та тақдимнома киритилган, 51 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка, 9 ҳолатда эса жавобгар шахслар маъмурий жаримага тортилган.
Мавзуга оид
12:07 / 24.02.2023
2022 йилда кўп квартирали уйлардаги қонунбузилиш ҳолатлари учун 6 млрд сўмлик жарималар расмийлаштирилган
09:01 / 10.10.2022
Давлат хизмати кўрсатишда энг кўп қонунбузилиш ҳолати аниқланган вазирлик ва идоралар маълум қилинди
11:46 / 07.10.2022
Давлат хизмати кўрсатиш соҳасида қарийб 100 мингта қонунбузилиш ҳолати аниқланди
11:54 / 22.09.2022