Ўзбекистон | 09:00 / 05.07.2022
35756
5 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда янгилик – иссиқлик насоси, ёки уйни газ ва қозонсиз қандай иситиш мумкин?

Фото: Viessmann

Газ нархининг ошиши ҳақидаги янгиликлар кўпчилик истеъмолчиларни ўйлантириб қўймоқда – газсиз ва камроқ молиявий харажат қилиб, уйни иссиқлик билан таъминлаш мумкинми? Табиий ресурслар йилдан йилга қимматлашмоқда, биноларни иситишнинг тежамкорроқ ва инновацион усулларига ўтиш вақти келди. Иссиқлик насоси нима, у қандай ишлайди ва анъанавий иситиш қозонларидан афзаллиги нимада – қуйида танишамиз.

Иссиқлик насоси нима?

Иссиқлик насоси – атроф-муҳит (тупроқ, сув ёки ҳаво)дан тарқоқ иссиқликни ажратиб олиб, уни уйингиздаги иситиш контури (иссиқ пол)га ўтказувчи қурилма. Бошқача айтганда, кондиционер ёки совиткич фаолиятига ўхшайди, фақат тескари йўналишда ишлайди. Мутлақ қиймат бўйича истеъмол қилинаётган иссиқлик қувватига берилаётган қувватнинг нисбати қувват коэффициенти деб аталади. Иссиқлик насоси электр токида ишлайди, лекин у фреон хусусиятлари: юқори иссиқлик сиғими ҳамда иссиқликни тезда ютиш ва бериш қобилиятини ҳисобга олган ҳолда ишланган.

Бир кВт электр энергияси, иссиқлик насоси ва ташқи ҳаво ҳароратидан келиб чиқиб, ўртача 4 кВт иссиқлик беради. Қиёслаш учун – электр иситиш қозони 1 кВт электр энергия сарфида бор-йўғи 1 кВт иссиқлик беради, демак, иссиқлик насосида сиз бир хил иссиқлик миқдори учун 4 баравар кам пул тўлайсиз!

Монтажда деворга (ёки унинг ёнига) газли иситиш қозони ўрнига иссиқлик насосининг ихчамроқ ички блокини ўрнатиш ва худди ўша иситиш тармоғига улаш керак бўлади. Уйнинг ташқарисида, унинг ёнида ёки деворга ташқи блок ўрнатилади. Иссиқлик насоси сувни 65 даражагача иситади, бу конденсациявий қозон ишчи ҳарорати (57 Сдан паст)дан анча юқори бўлиб, радиаторли иситиш учун етарли, сувда иситиладиган полларни (Т1/Т2=40/30Сдаража) ортиқчаси билан таъминлайди. Қолаверса, иссиқлик насоси автоматикаси ёрдамида радиаторлар ва иситиш полларининг иситиш контурларини бошқариш мумкин. Бир нечта радиаторни замонавий панелли фанкойллар билан алмаштириш мумкин – бу орқали хонанинг керакли ҳудудини созламали иситиш имкониятини қўлга киритибгина қолмай, ёз иссиғида салқинлик ва қулайликка ҳам эга бўласиз. Бунда сплит-тизимлар керак бўлмайди. Қулайлик ва ёқимли микроиқлим йил давомида назорат остида бўлади.

Кейинги йилларда иссиқлик насослари Ғарбда жуда оммалашмоқда ва бизнинг бозоримизда ҳам фаол ишлатиш учун барча афзалликларга эга. Сабаби нимада?

Иссиқлик насосларининг афзалликлари:

  • Иссиқлик насосининг биринчи ва энг асосий афзаллиги – унинг функционаллиги. Бундай агрегатни ўрнатиш орқали, сиз иситиш ва иссиқ сувгагина эмас, балки ёз жазирамасида тоза ҳаво ва кўнгилдагидек салқинликка ҳам эга бўласиз. 

  • Иссиқлик насоси электр токида ишлайди, аммо шундай қувватдаги электр иситиш қозонига қараганда 3-4,5 баробар кам энергия истеъмол қилади. Натижада электр энергияси истеъмоли жуда тежамкор ва манфаатли бўлади. Масалан, 101.А06 А7/W35 модели, 4,55 га тенг юқори қувват коэффициенти туфайли, 1,25 кВт электр энергиясини истеъмол қилиб, 5,92 кВт иссиқлик қувватини ажратиб беради.
  • Иссиқлик насосини ўрнатишни давлат органлари билаш келишиш шарт эмас.
  • Агрегатнинг юқори хавфсизлик даражаси – у портламайди ёки ёниб кетмайди.
  • Иссиқлик насоси ташқи муҳитга ҳеч қандай зарарли ташламалар чиқармайди.
  • Иссиқлик насоси ишлаш параметрларини масофадан – илова ёрдамида бошқариш мумкин. 

Иссиқлик насосини харид қилишга ариза қолдиринг ва жиҳоз комплектини сотиб олишга 20 фоизлик чегирмага эга бўлинг, таклиф июль охиригача амал қилади! 

Қаерда харид қилиш мумкин?

Viessmann компанияси – иссиқлик жиҳозлари ишлаб чиқариш ва инновацион тадқиқотлар бўйича жаҳон етакчиси. 2004 йилдан Ўзбекистонда расмий ваколатхонаси фаолият юритмоқда, у ерда сертификатга эга мутахассислар ишлайдилар. Viessmann муҳандислари замонавий иситиш қозони ёки иссиқлик насосини танлаш бўйича тўлиқ консультация берадилар, жиҳозни монтаж қилиш, ишга тушириш ва ундан фойдаланишнинг тўлиқ циклида кўмак берадилар. Уйингизда иссиқлик ва қулайлик – Viessmann мутахассисларининг бош мақсадларидир.

Иссиқлик насосини ишлатиш бўйича саволлар туғилдими? Консультациялар учун телефон: +998 97 733 11 55, +998 97 719 95 97

Telegram орқали консультация олиш учун t.me/NigmonKabulov’га ёзинг.

 Веб-саҳифа: www.viessmann.uz

Viessmann компаниясининг Матбуот хизмати Ⓣ 

Мавзуга оид