Ўзбекистон | 09:00 / 14.04.2023
5405
9 дақиқада ўқилади
Реклама

Viessmann'дан VITODENS иситиш қозонларининг оиласи – ҳатто аномал совуқда ҳам ишончли иссиқлик!

Бу қиш қандай совуқ бўлгани эсингиздами? Иқлим ўзгаряпти, бу эса ҳатто Ўзбекистонда ҳам -30 гача совуқ бўлиши мумкинлиги ва биз уларга тайёр туришимиз кераклигини англатади. Бу совуқларга ҳар қандай техника ҳам бардош бера олмайди. Ҳатто қаҳратон совуқда ҳам ишончли кафолат беришга ва сиз ҳамда яқинларингизни иссиқлик билан таъминлашга қодир иситиш жиҳози борми?

Ечим борми?

Иситиш қозонлари ичида ўз “Tesla”си мавжуд – бу Viessmann инновацион компаниясидир. Иситиш тизимлари ишлаб чиқаришда жаҳоннинг илғор етакчиларидан бири бўлиб, 1917 йилдан бери фаолият юритади, Ўзбекистонда эса, расмий ваколатхонаси қарийб 20 йилдан буён ишлаб келади. Бу йиллар давомида ишончли немис жиҳози маҳаллий бозорда етакчилардан бири мақомини эгаллади. Газ ва электрнинг тежамли истеъмоли, инновацион ечимлар ва ҳатто газнинг минимал босимида ҳам ишончли ишлаш Viessmann`нинг  VITODENS оиласига мансуб қозонларини ҳар қандай майдонга эга бинолар учун ишончли ечимга айлантирди.

Конденсацион қозонларга ўтиш нега керак?

Анъанавий иситиш қозони – бу механика, конденсацион эса – автомат. Замонавий конструкция туфайли конденсацион қозон ФИКи қарийб 12% га юқори, бу бинони иситишни янада тежамкорроқ, қулайроқ ва экологик тозароқ қилиш имконини беради. Конденсацион қозон танлар экансиз, сиз иситиш муаммосини унутасиз, бундай жиҳоз камида 15-20 йил долзарблигини йўқотмайди.

 Viessmann қозонларининг бахтли соҳиблари ўтган қишни ўз уйларида қулайлик ва иссиқда ўтказдилар. Сиз ҳам шуни хоҳлайсизми? Ушбу мақолада Viessmann`дан VITODENS оиласига мансуб энг машҳур ва харидоргир моделлар ҳақида сўзлаймиз.

Жозибали нархларда экологик тоза ва инновацион иситиш – Vitodens 100-W

Кам тўлов билан уй ёки хонадонни иситиш тизимини модернизацияламоқчи бўлсангиз, Vitodens 100-W сериясидаги янги осма конденсацион газ қозонлари идеал ечим бўлади. MatriX-Plus инновацион горелкаси каби замонавий технологиялар ва Lambda Pro ёнишни бошқаришнинг интеллектуал тизими ёқилғи сарфининг кам бўлишини ва CO2 кам чиқарилишини таъминлайди. Бу нафақат ҳамёнингиз, балки экология ҳақида ҳам қайғуриш имконини беради. Замонавий дизайн ва бошқаришнинг соддалиги қозонни бу йўналишда етакчига айлантиради.

Ушбу моделнинг асосий афзалликлари:

●       ViCare иловаси ва ўрнатма WiFi интерфейси орқали содда, интуитив тушунарли бошқарув;

●       Lambda Pro ёниш автоматик контроллери туфайли фойдаланишнинг юқори даражада хавфсизлиги;

●       MatriX-Plus горелкаси туфайли юқори самарадорлик ва CO2 ташламасининг паст даражаси;

●       Сенсорли 3,5 дюймли дисплей туфайли содда бошқарув;

●       “H2Ready” – 20% водород аралашмасили газда ишлаш қобилияти;

●       Қуёш коллекторлари билан интеграциялаш имконияти.

Фото Viessmann. Vitodens 100-W

Бойлерсиз катта ҳажмда иссиқ сув – Vitodens 111-W

Бундай қозон иссиқ сув кўп кераг-у, лекин баҳайбат тўпловчи бойлерни ўрнатишга жой бўлмаган катта оилага тўғри келади. Vitodens 111-W – бу бир вақтда иситиш ҳамда учта нуқта – душ, юз-қўл ювгич ва ваннага иссиқ сув қулай етказишга мўлжалланган конденсацион осма газ қозондир. Уйда бир вақтнинг ўзида ювиниш, идиш-товоқ ювиш ва душ қабул қилиш мумкин – иссиқ сув ҳаммага етади!

Ҳажми 46 литрли тўпловчи идиш ва қўшимча оқар иссиқлик алмашгич мажмуи қисқа вақт ичида катта ҳажмда иссиқ сув бериш имконини яратади. Масалан, 140 литрли стандарт ванна атиги 8 дақиқада тўлади!

●       Оддий икки контурли қозон сувнинг босими паст бўлганда иссиқ сув бермайди – аралаштиргичдан келаётган оқим бунинг учун етарли бўлмайди. Vitodens 111-W минимал босим бўйича чекловларга эга эмас – совуқ сув келишининг босими қанчалик паст бўлмасин, иссиқ сув доим мавжуд бўлади.

●       Қозон рециркуляция чизиғи шундай тузилганки, иссиқ сув жўмракка ДАРҲОЛ келади – совуқ сув чиқиб кетгунча сувни ёқиб, кутиб туриш шарт эмас.

●       Электр ўчганда тўпловчи идишдаги иссиқ сув захираси (46 л) душ қабул қилиш жараёнини тугатиб олиш учун етарли бўлади.

Осма қозоннинг замонавий ва назокатли дизайни интерьерга нафис уйғунлашади, жиҳознинг ечилувчан қулай қопқоғи эса, сервис хизматини кўрсатиш учун барча асосий боғламаларга тўсиқсиз етиб боришни таъминлайди. Қозонни бошқариш жуда осон – буни ViCare иловаси орқали масофадан бажариш мумкин.

Ихчам бўлган ҳолда ажойиб унумдорлик – Vitodens 050-W

Анъанавий қозон нархидаги икки контурли осма конденсацион қозон, у қуйидаги хусусиятлар билан ажралиб туради:

●       Инокс-радиал иситиш юзаси ва самарали пўлат туфайли, қозон ўта чидамли.

●       MatriX-Plus горелкаси ва Lambda Pro тизими ишончли ишлаш ва ёқилғининг тежамли сарфини таъминлайди.

●       Светодиодли дисплей орқали, сенсорли тугмалар ёрдамида содда ва интиутив тушунарли бошқарув.

●       Ихчам ҳажмлар ва шовқин даражасининг пастлиги қозонни яшаш хоналари, масалан, ошхонага ўрнатиш имконини беради.

Ушбу модель – хонадонлар учун ажойиб ечим. Нархи бўйича у анъанавий қозон билан амалда бир даражада, бироқ бу замонавий конденсацион қозон анча тежамкор ва ишончлидир.

Фото Viessmann. Vitodens 050-W

Масофадан бошқаришнинг қулайлиги – Vitodens 200-W

Замонавий, ажойиб кўринишга эга, интеллектуал қозон баландлиги созланадиган – керакли баландликка ўрнатиш мумкин бўлган қулай сенсорли экранга эга. Қозонни бошқариш янада соддалашди – ViCare иловаси буни смартфон ёки планшет иловаси орқали амалга ошириш имконини беради. Иситишни масофадан ёқинг – Vitodens 200-W сизга қулай бўлиши ҳақида қайғуради. Қозон ишлашида кутилмаган узилишлар рўй берганда эса, иловада муаммонинг батафсил тавсифи келтирилган хабарнома оласиз.

Замонавий MatriX Plus горелкасининг янгича формати ниҳоятда шовқинсиз ишлаши билан ажралиб туради. Зангламас пўлатга юқори ҳарорат таъсир қилмайди, бу унинг узоқ муддат хизмат қилишини таъминлайди. Хиралаштирилган қоплама замонавий интерьернинг ажойиб давомига айланади.

Ёнишни бошқаришнинг автоматик тизими газ босими ўзгаришини назорат остида ушлайди. Бу эса, бинодаги қулай иссиқликни йўқотмай, газ истеъмолини сезилари камайтиради.

Фото Viessmann. Vitodens 200-W

Интуитив бошқарувга эга иситиш қозонларининг етакчиси – Vitodens 222-F

Энг бенуқсон ва замонавий моделлардан бири, у ҳар бир деталнинг ишончлилиги ва ечимларнинг инновациявийлигини таъминлайди. Ушбу моделнинг ўзига хос жиҳати – 130 литрли спираль-қувурчали идишли сув иситгич, у соатига 600 литргача иссиқ сув узатиш имконини беради. Inox Radial радиал иссиқлик алмашгичи мустаҳкам металл қоришмасидан ишланган бўлиб, иситиш сифати ва самарадорлигини йўқотмаган ҳолда жиҳознинг узоқ ишлашини таъминлайди.

Vitodens қозонларининг барчаси ҳароратга боғланган иссиқлик генерацияси режимига эга, бунда жиҳоз кўчадаги ҳароратга мослашади  ва бинодаги иссиқликни керакли даражада ушлаб туриш учун автоматик равишда қувватни созлайди. Бу газни сезиларли тежаш имконини беради!

Фото Viessmann. Vitodens 222-F

Қурилиш бошлаяпсизми, таъмирлаяпсизми ёки қозонни замонавийроқ ва ишончлироғига алмаштирмоқчимисиз? Оилангизнинг узоқ йиллар қулай ва иссиқ муҳитда яшаши сизнинг танловингизга боғлиқ. Келажак ҳақида бугун қайғуринг.

Viessmann қозонларини харид қилар экансиз, сиз бепул ишга тушириш-созлаш хизматига, бир йиллик бепул сервис хизматини кўрсатиш ва жиҳоз учун 2 йиллик кафолатга эга бўласиз.

Қандай қозон танлашни билмаяпсизми? Иситиш тизимлари бўйича тажрибали муҳандис маслаҳати керакми? Viessmann мутахассислари хизматингизга шай. Ўзингизга қулай йўл орқали саволларингизни беринг:

Телеграмм: https://t.me/MansurovFS

Телефон:  +998907995445,  +998900211211

Иситиш тизимлари ишлаб чиқаришда жаҳоннинг илғор етакчиларидан бири, Viessmann компанияси сизнинг уйингиз учун ой охиригача ишончли иситиш ускуналарини сотиб олишда қулай шартларни таклиф қилади. Доимо уйингиз иссиқ, қалбингиз қайноқ бўлсин!

Мавзуга оид