Зеленский Украинанинг 6 та давлатдаги элчиларини ишдан бўшатди
Украина президенти фармони билан мамлакатнинг Германиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Андрей Мелник ишдан бўшатилди.
Украинанинг Венгрия, Ҳиндистон, Норвегия ва Чехиядаги элчилари Любов Непоп, Игор Полиха, Вячеслав Яцюк ва Евгений Перебийнос ҳам ишдан кетган. Аввалроқ Зеленский Нидерландиядаги элчини ҳам бўшатганди.
Украинанинг Германиядаги элчиси Андрей Мелникнинг ишдан кетиши унинг кўтарилиши билан боғланмоқда. Аввалроқ немис нашрлари фаол дипломатик миссия раҳбари бўлган Мелник Украина Ташқи ишлар вазирлигига ишга ўтиши кутилаётгани ҳақида ёзганди.
Мелник немис нашрларига берган интервюсида бандерачилар яҳудийларни ўлдиргани ҳақида далиллар йўқ, деб гапиргани сабаб Германия ва Исроилда кескин танқидларга сабаб бўлганди. Украина 25 йиллик дипломатик тажрибага эга Мелникни ушбу муаммодан олиб чиқиш учун ҳам ТИВга ишга ўтказаётган ёзилмоқда.
Мавзуга оид
17:24 / 14.11.2024
The Times: Киев бир неча ой ичида оддий атом бомбасини яратиши мумкин
16:08 / 14.11.2024
Блинкен: АҚШ Трамп келишидан олдин Украинага ёрдамни кучайтиради
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024