Ўзбекистон | 08:13 / 18.07.2022
3989
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 1 млн 842 минг тонна буғдой давлат захирасига ажратилди

Республика бўйича 2 млн 655 минг 846 тонна буғдой қабул қилинди, шундан 1 млн 842 минг 70 тоннаси давлат захирасига ажратилди. Бу ҳақда “Ўзагроинспекция” хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йил 15 июль ҳолатига кўра республика бўйича жами 2 млн 655 минг 846 тонна, шундан, 1 млн 842 минг 70 тонна буғдой давлат захирасига, 572 минг 942 тонна буғдой вақтинча сақлаш учун ва 240 минг 834 тонна уруғлик дон қабул қилинди.

Инспекция ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари мутахассислари томонидан донлар сифати қайта синовдан ўтказилган.

Билдирилишича, корхона лабораториялари ходимлари томонидан доннинг сифатини нотўғри аниқлаш ҳисобига фермер хўжаликларига жами 223 млн 291 минг сўм кам тўлангани аниқланиб, хўжаликларга қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Мавзуга оид