Самарқандда пул эвазига нафақага чиқиш учун иш стажи ва шаҳодатнома расмийлаштириб бермоқчи бўлган масъуллар ушланди
Бир ҳолатда фуқарога нафақага чиқиши учун пул эвазига иш стажи қўшиб бермоқчи бўлган шаҳар пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи ўринбосари, иккинчи ҳолатда фуқарога шаҳодатнома тайёрлаб бермоқчи бўлган мактаб директори ўринбосари ушланган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 18 июл куни фуқаролардан бири вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб пул эвазига иш стажи бўйича «ёрдам бермоқчи» бўлган шахсга чора кўришни сўраган.
Унинг аризасига кўра, фуқаро нафақага чиқиши учун пенсия жамғармаси Самарқанд шаҳар бўлимига бориб, ишлаган вақтини ҳисоблатган вақтида, 1 йил-у 6 ой иш стажи етмаган. Шунда ўзини пенсия жамғармаси Самарқанд шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари деб таништирган шахс унинг ишончига кириб, етмаган иш стажини сохталаштириш орқали тўғрилаш ва нафақа расмийлаштириб бериш эвазига 300 доллар талаб қилган.
Мазкур аризага асосан, шу куни вилоят ИИБ ҳамда ДХХ бошқармаси ва шаҳар прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд шаҳар бўлими биносида ўтказилган тезкор тадбирда К.Ш. ўз хизмат хонасида ариза муаллифидан 300 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шунингдек, фуқаролардан бири ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, пул эвазига ўзига шаҳодатнома олиб бермоқчи бўлган шахсга чора кўришни сўраган.
Фуқаронинг аризасига кўра, у ўрта махсус маълумотга эга бўлиш мақсадида ўқишга кириш тартиби билан қизиқиб юрган вақтида, Самарқанд шаҳар ХТБга қарашли 8-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори ўринбосари унинг ишончига кириб, 400 доллар эвазига 11 йиллик таълимни олганлиги тўғрисида шаҳодатнома расмийлаштириб беришини айтган. Сўнг директор ўринбосари 100 долларни олиб, яна 300 доллар талаб қилган.
Мазкур аризага асосан, 2022 йил 4 июл куни вилоят ИИБ ва шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан 8-сонли мактаб биносида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Д.З. хизмат хонасида ариза муаллифидан 300 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, ҳар иккала ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024