"Қумтор" олтин кони ниҳоят Қирғизистон тасарруфига ўтди
Қирғизистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Улан Жусуповга "Қумтор Голд Компани" ва "Қумтор Оперейтинг Компани" компанияларининг 100 фоиз акциялар пакети "Киргизалтин" ОАЖга ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлар пакети топширилди.
"Қумтор" олтин кони Қирғизистон тасарруфига ўтди, деб хабар берди Қирғизистон президенти матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, 29 июл куни Қирғизистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасида "Қумтор" олтин кони Қирғизистон тасарруфига ўтганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Қирғизистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Улан Жусуповга "Қумтор Голд Компани" ва "Қумтор Оперейтинг Компани" компанияларининг 100 фоиз акциялар пакети "Киргизалтин" ОАЖга ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлар пакети топширилди.
Қумтор конини ўзлаштириш билан 1990-йиллар бошидан бери Канаданинг «Centerra Gold Inc.» корпорацияси шуғулланиб келганди.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024