Термизда содир бўлган ЙТҲда 83 ёшли пиёда вафот этди
Damas машинаси ҳайдовчиси тезликни оширган ҳолда ҳаракатланган ва йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 31 июл куни соат 10:00 ларда Термиз шаҳридаги Дўстлик маҳалласидан ўтувчи Алишер Навоий кўчасида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Damas машинаси йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда, Термиз шаҳрида яшовчи 83 ёшли пиёда оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида ҳалок бўлган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Damas машинаси ҳайдовчиси тезликни оширган ҳолда ҳаракатланган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки суриштириб ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Сурхондарё вилоятида 2022 йилнинг дастлабки 5 ойида 51 киши ЙТҲда ҳалок бўлган, 82 киши тури даражада тан жароҳатлари олгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024