Ўзбекистон | 13:25 / 09.08.2022
29333
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда янги қурилаётган бинода йирик ёнғин содир бўлди

Ёнғин оқибатида бино томи ички қопламасига синтепон билан ишлов берилган қисмининг тахминан 900 квадрат метр майдони зарарланган. 

Видеодан кадр

Бугун, 9 август куни соат 12:24 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Муқимий кўчасида жойлашган янги қурилаётган 4 қаватли бинода ёнғин содир бўлгани бўйича шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:30 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 12:43 да қуршаб олинган ва соат 12:50 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида бинонинг томи ички қопламасига синтепон билан ишлов берилган қисмининг тахминан 900 квадрат метр майдони ёниб зарарланган. 
  
Ёнғин оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқ.
  
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид