Ўзбекистон | 19:40 / 25.08.2022
9102
1 дақиқада ўқилади

Ҳарбий хизматчилар суғуртаси бўйича “Ўзбекинвест” монополиясига барҳам берилди

Ҳарбий хизматчиларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртасига бошқа суғурта компаниялари ҳам очиқ танловлар асосида жалб қилинади. Бунгача бундай ҳуқуқ фақатгина “Ўзбекинвест”да бор эди.

Фото: KUN.UZ

“Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида”ги ҳукумат қарорига ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, ҳарбий хизматчиларнинг мажбурий давлат суғуртасини амалга ошириш бўйича “Ўзбекинвест” давлат компаниясининг эксклюзив ҳуқуқи бекор қилинди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси хабар бермоқда.

“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ҳарбий хизматчиларни суғурталаш билан 2003 йил 1 январдан бери якка ўзи шуғулланиб келаётган эди.

Эндиликда бошқа суғурта компаниялари ҳам ҳарбий хизматчиларнинг давлат мажбурий суғуртасида танлов асосида иштирок этиши мумкин бўлади.

Мавзуга оид