Ўзбекистон | 10:04 / 04.11.2024
7188
4 дақиқада ўқилади
Реклама

“Ўзбекинвест” компанияси Lloyd’s of London бош қароргоҳида Ўзбекистон суғурта бозори тақдимотини ўтказди

29 октябрь куни 1688 йилда ташкил этилган ва жаҳон тижорат суғуртаси ва қайта суғурталаш бозорининг 20 фоизини қамраб олган ҳамда 2023 йилда ялпи мукофотлар ҳажми 66,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этган Lloyd’s of London бош қароргоҳида жойлашган The Old Library тарихий залида “Иқтисодиёти ўтиш давридаги мамлакатлар суғурта бозоридаги доминант тенденциялар. Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида тақдимот бўлиб ўтди.

Фото: Ўзбекинвест

Тақдимот 1907 йилда ташкил этилган Лондон суғурта институти (The Insurance Institute of London) кўмагида ташкил этилди. Тақдимот билан “Ўзбекинвест” компаниясининг Глобал қайта суғурталаш ва халқаро алоқалар маркази директори Анвар Умаров таништирди.

Тақдимот ривожланаётган бозорлар билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлган халқаро суғурта, қайта суғурталаш, брокерлик ва қалтисликларни бошқариш бўйича мутахассисларнинг кенг аудиториясини жалб қилди ҳамда хорижий суғуртачилар, қайта суғурталовчилар, брокерлар ва матбуот вакилларида катта қизиқиш уйғотди.

Тақдимотда фойдаланилган материаллар “Ўзбекинвест” бош директори Рустам Азимовнинг 2024 йил август ойида Proud Pen (Буюк Британия) нашриёт уйида чоп этилган “Transformation of the Insurance Business in Countries with Transition Economies (Based on Uzbekistan Experience)” номли монографиясига асосланди.

Тақдимотда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида бошланган ва амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар асосида 2017 йилдан буён жадал ривожланаётган Ўзбекистон иқтисодиёти ва суғурта бозори жадал суръатлар билан ўсиб бораётганига алоҳида эътибор қаратилди. Кенг кўламли ислоҳотлар иқтисодиётнинг муҳим йўналишларини қамраб олган бўлиб, бу суғурта бозорини юксалтириш ва модернизация қилиш, уни халқаро стандартларга мослаштириш, хорижий инвесторлар ва шериклар ишончини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш имконини берди. Ушбу ўзгаришлар туфайли мамлакат халқаро ҳамкорлар учун очиқ бўлди, бу инвестициялар оқимини, ишбилармонлик муҳитини яхшилашни ва молия секторини, шу жумладан йиллик ўсиши 40 фоиздан ортиқ бўлган ва жаҳон суғурта бозори билан интеграция бўлаётган суғурта бозорини фаол ривожлантиришни рағбатлантирди.

Шунингдек, “Ўзбекинвест” компанияси фаолияти, жумладан, унинг стратегик ташаббуслари ва Ўзбекистон суғурта бозорини ривожлантиришдаги ўрни ҳақида маълумот берилди.

“Ўзбекинвест” компаниясининг нуфузли Lloyd’s of London майдонига таклиф этилиши Ўзбекистоннинг жаҳон суғурта бозоридаги роли ўсиб бораётганини таъкидлайди. Компанияга яқинда Chartered Insurance Institute (1912 йилда ташкил этилган, малака ва сертификатлари бутун дунёда тан олинган институт) томонидан Халқаро профессионал ҳамкор (IPPF) мақоми берилди. Ушбу мақом “Ўзбекинвест” компаниясининг юқори профессионал стандартларга содиқлигини ва суғурта соҳасини доимий равишда такомиллаштириш ва ривожлантиришга интилишини тасдиқлайди. 

Тадбир ташкилотчилари ва иштирокчилари Lloyd’s of London майдонида МДҲ давлатлари томонидан илк бор бундай тақдимот ўтказилаётгани халқаро молия ҳамжамиятининг Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида иқтисодий ютуқларга эришаётган Ўзбекистон билан ҳамкорликка бўлган қизиқиши ортиб бораётганидан далолат беришини таъкидлади.

Колл-марказ: (+998) 71−207−60−00, 1160

Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид