Ўзбекистон | 09:00 / 03.10.2024
3686
3 дақиқада ўқилади

Лондондаги Chartered Insurance Institute “Ўзбекинвест” компаниясига Халқаро профессионал ҳамкор ташкилот мақомини берди

2024 йил июнь ойида “Ўзбекинвест” компанияси делегациясининг Лондонга ташрифи давомида 1912 йилда ташкил этилган, суғурта бизнесидаги малакаси ва сертификатлари бутун дунёда эътироф этилган жаҳон таълим муассасаси - Chartered Insurance Institute билан ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.

Фото: Ўзбекинвест

Эришилган келишувларга мувофиқ Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг (MDIST) Тошкент шаҳридаги филиали қошида Chartered Insurance Institute аккредитацияланган малака ошириш марказини (APDC) ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.  

4 та ўқув модули танланиб келишиб олинди, ўқув материаллари харид қилинди ва MDIST ўқитувчиларини Chartered Insurance Institute томонидан ўқитиш якунланмоқда, бу эса 2024 йил декабрь ойи бошидан Ўзбекистон суғурта бозори мутахассислари учун ўқув жараёнини бошлаш имконини беради.

“Ўзбекинвест” компаниясининг фаоллиги ва суғурта соҳасига халқаро кадрлар тайёрлаш стандартларини жорий этиш жараёнига қўшган катта ҳиссасини инобатга олиб, Chartered Insurance Institute компанияга расман Халқаро профессионал ҳамкор ташкилот (IPPF) мақомини берди.

Ушбу мақом “Ўзбекинвест” компаниясининг юқори профессионал стандартларга риоя этиши ҳамда унинг суғурта соҳасида доимий ривожланиш ва такомиллаштиришга интилишини тасдиқлайди.

Бугунги кунда Chartered Insurance Institute билан Халқаро профессионал ҳамкор ташкилот мақомига эга компаниялар Lockton Insurance Brokers, Inc. (АҚШ), Arma Underwriting Ltd. (Буюк Британия), City Marine Insurance Brokers, AHR Group (БАА) ва бошқалар каби 15 та етакчи халқаро компанияларни ўз ичига олади. 

Халқаро профессионал ҳамкор ташкилот мақоми “Ўзбекинвест” нуфузли, халқаро миқёсда тан олинган ҳамда юқори профессионал стандартлар ва ахлоқ қоидаларига амал қилувчи суғурта компаниялари билан бир қаторда эканлигини кўрсатади.

Chartered Insurance Institute Халқаро профессионал ҳамкор ташкилот мақомининг асосий афзаллиги шундаки, бу мақом қуйидагиларга ёрдам беради: 

- Chartered Insurance Institute Ахлоқ кодекси асосида компания фаолиятининг халқаро ахлоқий ва касбий стандартларга мувофиқлигини тан олиш орқали компанияга бўлган ишончни ошириш;

- компаниянинг "Assess" таълим платформасига кириш йўли билан узлуксиз ўқитиш ва малакасини ошириш сиёсати орқали ходимларни ривожлантириши;

- ходимларнинг касбий маҳоратини оширишга ва компаниянинг халқаро миқёсдаги мавқеини мустаҳкамлашга ёрдам берадиган Chartered Insurance Institute стандартлари ва дастурларига мувофиқ мутахассисларни тизимли равишда малакасини ошириш.

Колл-марказ: (+998) 71−207−60−001160

Сайт | Facebook |Instagram | Telegram | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид