Ўзбекистон | 10:00 / 11.12.2024
6032
2 дақиқада ўқилади
Реклама

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Президент Ш.Мирзиёев томонидан "Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили" деб эълон қилинган 2025 йилда Ўзбекистон Республикасида кўкаламзор ҳудудларни кескин кўпайтириш бўйича белгиланган вазифаларга мувофиқ ҳамда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш мақсадида 2024 йил 7 декабрь куни "Ўзбекинвест" суғурта компанияси ходимлари томонидан 1 гектардан ортиқ ерга 540 дан зиёд манзарали ва мевали дарахтлар экилди.

Фото: Ўзбекинвест

Боғ Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган.

Ҳудудни ободонлаштиришда 2024 йилдаги дунёнинг энг яхши таэквондочиси, WT таэквондо бўйича икки карра Олимпия чемпиони Улуғбек Рашитов ҳам иштирок этди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги "Яшиллойиҳа" лойиҳа институти томонидан ишлаб чиқилган ишчи лойиҳа бўйича дарахт турлари ҳудуднинг иқлим ва тупроқ шароитидан келиб чиқиб, боғлар барпо этиш ва атроф ҳудудни кўкаламзорлаштиришни ҳисобга олган ҳолда танлаб олинди. Боғга қурғоқчиликка чидамли ва жой танламайдиган олма, "Шпанка" олчаси ва гилос каби мевали дарахт турлари ҳамда лола дарахти, қрим қарағайи, каштан, эман, заранг, шумтол, япон софораси, қайрағоч, тескари тут ва Писарди олхўриси каби манзарали дарахт турлари экилди. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида боғ ҳудудида томчилатиб суғориш тизими ҳам ўрнатилади.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида боғ ҳудуди ободонлаштирилди, агротехник ишлар амалга оширилди, шунингдек, сайр йўлакчаси ўтказилди. Келгусида компания дам олувчилар учун дала шийпони қуришни ҳам режалаштирган.

Дарахтларнинг координаталари "Яшил макон" умуммиллий платформасига маълумотларни киритиш учун Экология вазирлигининг штабига тақдим этилди.

"Яшил макон" лойиҳаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш бўйича давлат сиёсатининг бир қисми ҳисобланади. Лойиҳанинг мақсади мамлакатда яшил майдонларни кўпайтириш, шаҳар ва қишлоқ ҳудудларини кўкаламзорлаштиришдан иборат.

"Ўзбекинвест" компанияси келгусида "яшил" технологияларни жорий этиш, сувни тежаш, кўкаламзор ҳудудларни кескин кўпайтириш, ва энг муҳими, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларга ўз ҳиссасини қўшиб келишни давом эттиради.

Колл-марказ: (+998) 71−207−60−001160

Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид