"James Webb" телескопида олинган Юпитернинг “ақл бовар қилмас” тасвири эълон қилинди
“Биз илгари Юпитернинг бундай тасвирини кўрмаганмиз”, дея суратни баҳоламоқда лойиҳа иштирокчиси.
James Webb коинот телескопи олган суратда Юпитерни ўраб олган бўронлар, ҳалқалар аниқ кўриниб турибди. Буни астрономлар “ақл бовар қилмайдиган”деб баҳолашди, деб ёзмоқда BBC.
Сайёра хусусиятларини ажратиб кўрсатиш учун инфрақизил тасвирлар сунъий рангга бўялган. Чунки инсон инфрақизил рангларни кўриш қобилиятига эга эмас.
“Биз илгари Юпитернинг бундай тасвирини кўрмаганмиз. У бутунлай ақл бовар қилмас”, – деган лойиҳа иштирокчилаирдан бири Калифорния университети астроном Имке де Патер.
Тасвир телескоп олган бир неча суратнинг композициясидан тайёрланган. Сайёранинг жанубий ва шимоий қутбларида Қуёш ёруғлиги акс этган.
Маълумот учун, James Webb коинот телескопи 2021 йил декабр ойида ишга туширилган ва Ердан 1,6 миллион км узоқликда жойлашган. Лойиҳа 10 миллиард долларлик бўлиб, у NASA, Европа ва Канада космик агентликлари ҳамкорлигида юритилади.
У 13 миллиард йил олдин Ер томон ҳаракатлана бошлаган ёруғликни аниқлай олади. Машҳур Hubble телескопининг вориси, деб аталадиган James Webb келгуси 20 йилда фазовий кашфиётларнинг асоси бўлиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
11:30 / 07.11.2024
NASA Юпитернинг энг тиниқ суратларини эълон қилди
01:28 / 14.10.2024
NASA Юпитер табиий йўлдошига учириладиган миссиясини тайёрламоқда
22:57 / 25.09.2024
NASA Юпитерга энг катта космик кемани учиришга тайёрланмоқда
09:28 / 15.04.2023