Ўзбекистон | 07:38 / 31.08.2022
13787
1 дақиқада ўқилади
CPJ координатори Гулноза Саидга Ўзбекистонга кириши учун рухсат берилди
Интернетда Нью-Йоркдаги "Европа ва Марказий Осиёдаги журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси" ННТ дастури (CPJ) координатори Гулноза Саиднинг Ўзбекистонга кириши рад этилгани ҳақидаги маълумот пайдо бўлди.
Масс-медиа фонди зудлик билан Ўзбекистонга кириш ва чиқиш масалаларини тартибга солувчи давлат органларига бу борада тегишли сўров билан мурожаат қилди.
Олинган маълумотларга кўра, ҳозирда ушбу масала ҳал этилган ва Гулноза Саидга мамлакатга кириш учун рухсат берилган.
Гулноза Саид (АҚШ фуқароси)нинг CPJ веб-сайтида ёзишича, иммиграция хизмати ходимлари тизим унга киришга рухсат бермаганини ва Нью-Йоркка қайтиш учун 1 сентябргача аэропортда қолиши кераклигини айтишган.
Мавзуга оид
08:28 / 08.12.2020
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси координатори: «Алламжонов ва Мирзиёева тандеми АОКАни тарк этгач, журналистлар ҳимояси камайгандек бўлди»
12:05 / 29.08.2018
Гулноза Саид: “Журналистга тазйиқ бўлса, биз ҳимоя қиламиз”
09:09 / 26.07.2016