Ўзбекистон президенти махсус вакили АҚШ элчиси билан учрашди
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм билан учрашди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги афғон йўналишидаги муносабатлар бугунги ҳолати ва истиқболлари, Афғонистондаги вазият ривожи билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Элчи Ўзбекистоннинг афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш ва Афғонистонга иқтисодий жиҳатдан кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Америка томони 25-26 июль кунлари Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси муваффақиятли ўтганини алоҳида таъкидлади. Мазкур форум нафақат Афғонистонда, балки бутун минтақада барқарорликни таъминлаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришда муҳим майдонга айлангани қайд этилди.
Мавзуга оид
13:12 / 24.01.2024
Ўзбекистон ва Покистон махсус вакиллари Афғонистон масаласи бўйича учрашув ўтказди
13:58 / 09.12.2023
Ўзбекистон президентининг махсус вакили ва Эстония вакили Афғонистон бўйича учрашув ўтказди
15:02 / 27.11.2023
Ўзбекистон ва ИҲТ қиш мавсуми олдидан афғон халқига ёрдам кўрсатиш масаласини муҳокама қилди
08:30 / 09.11.2023