Жаҳон | 13:58 / 09.12.2023
6134
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон президентининг махсус вакили ва Эстония вакили Афғонистон бўйича учрашув ўтказди

Томонлар афғон масалалари бўйича икки томонлама маслаҳатлашувларни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирди.

Фото: Дунё АА / Анвар Илёсов

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ташриф билан мамлакатга келган Эстония ташқи ишлар вазири ўринбосари Йонатан Всевиов билан учрашди.

ТИВ маълумотига кўра, Афғонистондаги жорий вазият юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Афғонистон йўналишидаги, айниқса, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш масаласида халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш зарурлиги таъкидланди.

Эстония томони Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатишдаги фаол иштирокини алоҳида таъкидлади.

Томонлар афғон масалалари бўйича икки томонлама маслаҳатлашувларни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирди.

Мавзуга оид