Ўзбекистон | 07:52 / 01.09.2022
6365
1 дақиқада ўқилади

Коррупциявий хатарни аниқлаш ва баҳолаш услубиёти тасдиқланди

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, улар ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиёти Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Давлат ташкилоти томонидан коррупциявий хавф-хатарлар ҳар йили 1 мартгача баҳоланади. Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш махсус бўлинма ёки ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.

Давлат ташкилоти фаолиятидаги (вазифа ва функциялардаги) коррупциявий хавф-хатарлар ички ва ташқи ахборот манбалари асосида аниқланади. Коррупциявий хавф-хатарларнинг даражаси паст, ўрта, юқори ўлчовларда баҳоланади.

Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш натижалари асосида давлат ташкилоти умумлаштирилган коррупциявий хавф-хатарлар харитаси ишлаб чиқилади ва “E-anticor.uz” электрон платформасига ҳар йили 1 февралга қадар киритилади.

Платформада жойлаштирилган давлат ташкилотлари коррупциявий хавф-хатарлар харита лойиҳалари асосида автоматик равишда коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри шакллантирилади. Давлат ташкилоти раҳбари ҳар йили 1 мартгача коррупциявий хавф-хатарлар харитаси ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича дастурини E-anticor.uz электрон платформаси орқали тасдиқлайди.

Мавзуга оид