Ўзбекистон | 13:22 / 05.09.2022
7103
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Hyundai’дан танасини чиқариб олган фуқарога маъмурий баённома расмийлаштирилди

Ижтимоий тармоқларда, фуқаро Hyundai Santafe русумли транспорт воситаси салонидан танасини чиқариб олган ҳолда ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалган. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Аниқланишича, жорий йил 2 сентябрь куни ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган А.О. Hyundai Santafe русумли автомашинани Шайхонтоҳур туманида бошқариб кетаётган бўлган.

Шу вақтда, автомобиль ичида ўтирган йўловчи, 1999 йилда туғилган А.А. йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, салондан тана қисмини чиқарган ҳолатда транспорт воситасида ҳаракатланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 138-моддаси 4-қисми ("Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш") билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

ИИББ хабарига кўра, улар билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Мавзуга оид