Ўзбекистон | 10:36 / 10.09.2022
7591
1 дақиқада ўқилади

Жазоир элчиси Ўзбекистонда дипломатик миссиясини якунлаяпти

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов мамлакатда дипломатик миссиясини якунлаётган Жазоир элчиси Носир Бушеритни қабул қилди.

Фото: Dunyo

Владимир Норов элчи Ўзбекистон-Жазоир муносабатларини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшганини қайд этди. Ўз навбатида, Носир Бушерит Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятида республикада ислоҳотлар ва мамлакат тараққиётига гувоҳ бўлганини эътироф этди.

Томонлар Ўзбекистон-Жазоир ҳамкорлиги долзарб масалалари, илгари эришилган келишувлар ижроси ва турли даражадаги бўлажак учрашувлар жадвалини кўриб чиқди. Икки мамлакат халқаро институтлар доирасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттиришга тайёрлиги таъкидланди.

Носир Бушерит Ўзбекистон томонига дипломатик фаолиятини амалга оширишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани ва қулай шарт-шароитлар яратгани учун миннатдорчилик билдирди. 

Мавзуга оид