Германия: Украинани тиклаш учун 350 миллиард евро керак
Германия вице-канцлерига кўра, 350 миллиард евро миқдорини Украина иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко унга айтган. Ҳабек Украина учун хусусий сармоя самарадорлигини ошириш учун фонд ташкил қилишга чақирди.
Украинани қайта тиклаш учун тахминан 350 миллиард евро керак бўлиши мумкин, деди Германия вице-канцлери, мамлакат ҳукуматида иқтисодиёт вазири лавозимини ҳам эгаллаб турган Роберт Ҳабек. «Бу жуда катта пул», деб тан олди 15 сентябр, пайшанба куни Бранденбургда бўлиб ўтган G7 иқтисодиёт вазирлари конференциясида Ҳабек.
Вице-канцлер бу пул ҳақида унга G7 анжуманида меҳмон сифатида иштирок этаётган Украина иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко айтганини тушунтирди. Роберт Ҳабекнинг сўзларига кўра, бундай маблағни тўплаш учун хусусий сармоя самарадорлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш керак. Ҳабекнинг таъкидлашича, немис фирмалари Украинага сармоя киритишлари мумкин - инфратузилма объектлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда тегишли кафолатлар мавжуд.
Ўз навбатида, Юлия Свириденко сўнгги олти ой ичида Украина ликвидликни сақлаб қолиш учун жаҳон ҳамжамиятидан 19 миллиард евро миқдорида ёрдам олганини айтди.
Мавзуга оид
21:00 / 12.10.2024
Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонлик устидан Россияда суд бошланди
19:32 / 12.10.2024
«Украина Ғарб сиёсатида энди биринчи эмас» — ОАВ
00:49 / 12.10.2024
NYT: сентябр Россия Қуролли Кучлари учун энг ҳалокатли ой бўлди
19:38 / 11.10.2024