Ўзбекистондаги 98 фоиз маҳалла “Ташаббусли бюджет”да қатнашди – Тимур Ишметов
Молия вазири Тимур Ишметовнинг маълум қилишича, “Ташаббусли бюджет” жараёнининг ўтган уч мавсумида билдирилган 100 мингдан ортиқ таклифлар асосида аҳолининг энг долзарб муаммоларини ўрганишга ёрдам берадиган “очиқ маълумотлар базаси” шакллантирилган.
Молия вазири Тимур Ишметовнинг ўз Тwitter саҳифасида ёзишича, “Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсумида 9201та маҳалла (жамига нисбатан 98 фоиз) фуқароларидан 61 мингдан ортиқ лойиҳалар таклиф қилинган. Жараёнда 7 миллиондан ортиқ овозлар берилган. Шундан, 4,3 миллион овоз тўплаган 1418 лойиҳа ғолиб бўлган.
“Уч мавсум давомида билдирилган 100 мингдан ортиқ таклифлар аҳолининг энг долзарб муаммоларини ўрганишга ёрдам берадиган “очиқ маълумотлар базаси”ни шакллантирмоқда.
Давлат раҳбарининг “аҳоли билан бамаслаҳат қилинадиган лойиҳалар кўламини кенгайтириш” билан боғлиқ топшириқларига асосан “Ташаббусли бюджет” фақатгина такомиллаштириб борилади”, дея қўшимча қилган Ишметов.
Маълумот учун, “Ташаббусли бюджет” жараёнининг иккинчи мавсумидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 1 триллион 62 миллиард сўм ажратилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
17:36 / 30.04.2024
Банклар Тошкентдаги 100 та маҳаллада кутубхона ташкил этади
17:55 / 07.06.2023
“Финишга яқинлашиш вақти келди” — Кристалина Георгиева ЖСТга аъзоликни тезлаштиришга чақирди
15:07 / 06.02.2023
Муаммоларни тезроқ ҳал қилиш имкони: “Ташаббусли бюджет” бошланди
19:03 / 19.12.2022