Ўзбекистон | 13:17 / 20.09.2022
12130
1 дақиқада ўқилади
Қушбеги кўприги айланма йўлининг бир қисми ёпилди
Тошкент шаҳрида Қушбеги кўприги айланма йўлининг бир қисми ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Қушбеги кўприги айланма йўли Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтидан Сергели томонига йўналган қисми 24 сентябр соат 00:00 га қадар ёпилган.
Хабарга кўра, бу йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли амалга оширилди.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.
Бундан олдин Яккасарой туманида юк автомашинаси кўприк устида ағдарилиб кетгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:07 / 31.10.2022
Энг ҳалокатли кўприк қулашлари: уларнинг аксарияти Ҳиндистонда рўй берган
17:04 / 08.10.2022
Украинада вайрон бўлган Қрим кўприги тасвирланган марка чиқарилади
21:07 / 29.09.2022
Бразилиядаги кўприкда тирбандлик юз бериши бир неча кишининг ўлимига олиб келди
13:08 / 20.09.2022