Вазир ўринбосари Термизга ҳоким бўлди
Қурилиш вазири ўринбосари Ўктам Тўраев Термиз шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
Бугун, 2022 йил 21 сентябр куни Халқ депутатлари Термиз шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, сессияда Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев вазифасидан озод қилинган.
Термиз шаҳар ҳокими лавозимига Ўктам Тўраев номзоди кўрсатилиб, депутатлар томонидан тасдиқланган.
Ў.Тўраев 1979 йилнинг 25 октябрида Музработ туманида туғилган. 2000 йилда Термиз давлат университети, 2002 йилда Тошкент автомобиль-йўллар институти, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Кейинроқ Музработ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2017–2019 йилларда Бойсун туманига, 2019–2021 йилларда Сариосиё туманига ҳокимлик қилган.
Тўраев 2021 йил майида қурилиш вазири ўринбосари этиб тайинланганди.
Исроил Худойбердиев 2017 йилдан буён Термиз шаҳрига ҳокимлик қилиб келаётганди.
Мавзуга оид
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024