Тошкент – Чирчиқ – Ҳожикент йўналишида тезюрар электропоездлар қатнови йўлга қўйилди
2022 йил 24 сентябридан бошлаб Тошкент – Чирчиқ – Ҳожикент йўналиши бўйлаб шаҳарлараро тезюрар электропоездлар қатнови йўлга қўйилди, бу Чирчиқ шаҳрига сафар вақтини 45 дақиқагача қисқартирди.
Тошкент–Жанубий темирйўл вокзалидан жўнаётган поезд пойтахтда яна иккита бекатда тўхтаб ўтади – Тошкент-Марказий вокзалида ва Салар станциясида. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкентдаги «Тошшаҳартрансхизмат» ва Чирчиқ шаҳридаги ихтисослаштирилган ташкилотлар билан электропоездлар келиши ва жўнаш жадвалига шаҳар транспортининг қулай йўналишларини ташкил этиш бўйича қўшма ишлар амалга оширилган.
Ҳозирда тезюрар поездлар ҳар шанба ва якшанба кунлари қатнайди. Яқин келажакда янги ва замонавий электропоездлар сотиб олингандан сўнг, қатновлар сони кўпаяди ва шаҳар атрофидаги электропоездлар иш кунлари ҳам йўловчиларга хизмат кўрсатиши айтилган.
Берлинда бўлиб ўтган «Иннотранс-2022» халқаро кўргазмасида «Ўзбекистон темир йўллари» вакиллари Испания, Швейцария, Чехия, Полша, Германия, Хитой ва бошқа бир қатор мамлакатлар корхоналари билан электропоездлар сотиб олиш масаласида музокаралар олиб борди.
Мавзуга оид
21:58 / 04.11.2024
Сариқ ва қизил рангларда товланаётган Тошкент — фотожамланма
17:42 / 04.11.2024
Хавфсизлик чегарасидан 80 баробар юқори: Лаҳор дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарларидан бири
08:10 / 04.11.2024
Тошкентда “Яшил шаҳар” куни ўтказилади
19:25 / 31.10.2024