АҚШ давлат қарзи илк марта 31 триллион доллардан ошди
2022 йилнинг 3 октябр ҳолатига кўра, АҚШ 31 триллион 123 миллиард 887 миллион 781 минг 401 доллар 34 цент ташқи қарзга эга.
АҚШ давлат қарзи биринчи марта 31 триллион доллардан ошди. Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган ҳужжатда жами давлат қарзи устунида 31,1 триллион доллар миқдори кўрсатилган. Бу АҚШ давлат қарзи бўйича барча давр учун рекорд кўрсаткичдир.
Қўшма Штатлар пандемияга қарши курашиш ва мамлакат иқтисодиётини мустаҳкамлашга ёрдам бериш учун қарз олишни бошлади, чунки ҳалокатли вирус меҳнат бозорлари ва таъминот занжирларига салбий таъсир кўрсатган. 2020 йил бошидан бери тўланмаган қарз миқдори қарийб 8 триллион долларга етган.
Аввалроқ, АҚШ Конгрессининг Бюджет қўмитаси эълон қилган ҳисоботда мамлакатнинг қарз юки ортиб бораётгани қайд этилганди. Шунингдек, давлат қарзнинг ошиши иқтисодий ўсишни секинлаштириши, мамлакатнинг фоиз тўловлари ва молиявий инқироз хавфини ошириши таъкидланганди.
Мавзуга оид
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024
Шимолий Кореяга қочиб ўтган америкалик аскар шармандаларча армиядан ҳайдалгани маълум бўлди
17:10 / 21.09.2024
АҚШда “полициячи” робот жиноятчини тутиб берди
16:27 / 21.09.2024