Ўзбекистон | 10:50 / 05.10.2022
6110
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда оилалар бахтлилик индикатори ишлаб чиқиляпти

Ўзбекистонда оилаларнинг бахтлилик индикатори ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти ахборот хизмати раҳбари Манижа Баҳриева маълум қилди.

Манижа Баҳриева

Қайд этилишича, институт томонидан халқаро бахтлилик индикаторларини ўрганиш ҳамда оилалар бахтлилик индикаторини ишлаб чиқиш мақсадида ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилган. 

Бунда халқаро бахтлилик индикаторлари ҳамда Буюк Британия, Франция, Хитой, Бутан, Индонезия, Малайзияда жорий қилинган индекслар таҳлил қилинди. 

Таҳлил ва ўрганишлар натижасида оилалар бахтлилик индикаторлари аниқланди. Бунда, ўзбек миллати характери ва турмуш даражасидан келиб чиқиб субъектив ва объектив бахт кўрсаткичлари инобатга олинди.

Мавзуга оид