Жамият | 17:15 / 09.10.2022
18769
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда катта тезликда ҳаракатланиб юк машинаси остига кириб кетган Matiz ҳайдовчиси вафот этди

Matiz ҳайдовчиси катта тезликда ҳаракатланиб, ўзидан олдинда кетаётган машинани ўнг томондан қувиб ўтаётганида йўл четида турган юк машинаси остига кириб кетган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 3 октябр куни соат 8:10 ларда М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобил йўлининг Самарқанд шаҳри Қир маҳалласи ҳудудидан ўтган 40-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Matiz машинаси ҳайдовчиси тезликни меъёрдан оширган ҳолда ҳаракатланиб келиб, ўзидан олдинда кетаётган машинани катта тезликда ўнг томондан қувиб ўтган.

Аммо бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган «ЗИЛ» юк машинаси остига кириб кетган. Оқибатда, Matiz ҳайдочиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Самарқанд вилояти Нуробод туманида катта тезликда ҳаракатланган Nexia ўзидан олдинда кетаётган Damas машинасининг орқа қисмидан уриб юборган. Оқибатда Damas ағдарилиб, унинг йўловчиси ҳалок бўлганди.

Мавзуга оид