“Путин Марказий Осиё давлатларига халқаро фирибгарликни таклиф қилди” – таҳлилчи Путиннинг МДҲ йиғилишидаги таклифи ҳақида
Иқтисодий таҳлилчи Абдулла Абдуқодиров Kun.uz сайти ташкиллаштирган давра суҳбати давомида Россия президенти Владимир Путиннинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши Остона йиғилишида билдирган таклифи ҳақида гапирди.
Таҳлилчига кўра, Владимир Путин йиғилиш давомида Ғарбнинг Россияга нисбатан қўллаётган санкцияларини Марказий Осиё давлатлари ёрдамида турли фирибгарлик йўллари билан четлаб ўтишни таклиф қилган.
“Бу жуда қизиқ ташаббус бўлди. Агар Путин билдирган таклифларнинг қобиғини олиб ташлаб, мағзини гапирадиган бўлсак, у Ғарб санкцияларини Марказий Осиё давлатлари ёрдамида четлаб ўтишни таклиф қилди. Яъни у Россия санкцияларга қарши курашолмаслиги ҳамда Марказий Осиё давлатларига келадиган импорт маҳсулотларини алмаштириш ёки қайта ишлаш орқали буни четлаб ўтишни таклиф қилди.
У айтдики, сизларда санкциялар йўқ, сизлар хомашёни олиб келиб, ишлаб чиқариб (қайта ишлаб), штрих кодини ўзгартириб, бизга узатинглар, биз эса ўзимизда ишлатаверамиз.
Бу ерда Путин Марказий Осиё давлатларини халқаро фирибгарликка чақиргандай бўлди.
Менимча, буни ташкилотга аъзо давлатлар чуқур ўйлаб кўради. Қайсидир соҳаларда бунга йўл қўйишлари ҳам мумкин. Масалан, Ўзбекистонга бирор хомашё кириб келади ва қайта ишланади. Тайёр маҳсулот истеъмолчига етказилиши учун унга штрих код қўйилади. Агар хомашё ўша штрих коддаги сўнгги тўртта рақамни ўзгартириш даражасида қайта ишланган бўлса, маҳсулотни Ўзбекистонда ишлаб чиқарилди дея айтиш ва Россияга юбориш мумкин. Аммо бу ерда Ғарб иккиламчи санкцияларни тайёрлаб турибди.
Яна бир бор тушунтираман. Дейлик, Ўзбекистон четдан мис сим олиб келиб, унинг устини маҳсус қоплама билан қопласа, уни биз ишлаб чиқардик дейиши мумкин. Лекин мисни олиб келиб, уни озгина ингичкалаштирса ва экспорт қилмоқчи бўлса, бу энди иккиламчи санкцияларга сабаб бўлади.
Ёки чипларни олиб келиб, уни оддийгина дазмолга қўйиб Россияга узатсак, бу санкцияларга сабаб бўлади.
Яъни биз ҳар бир соҳада маҳсулот олиб келиб, уни қайта ишласак хўп-хўп, лекин уни чуқур қайта ишлаш имкони бўлмаса, санкцияларга тушади”, – деди Абдулла Абдуқодиров.
Интервьюни тўлиқ қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Мавзуга оид
11:20 / 30.10.2024
ОАВ: Путиннинг соқчилари тасодифан унинг ҳаракатланишини ошкор қилиб қўйди
10:40 / 30.10.2024
FT: Рамапосанинг Путинни мақташи ЖАР коалициясини парчалади
21:52 / 29.10.2024
Путин ядровий тийиб турувчи кучларни синовдан ўтказди
00:36 / 29.10.2024