ISHONCH дўконлар тармоғи Хоразм вилоятида ўз фаолиятини кенгайтирмоқда
Мамлакатимизда 2010 йилдан буён аҳолининг яшаш тарзини яхшилаш, бу йўналишда қулай шартлар тақдим этиш, янги иш ўринларини яратишни ўзига асосий мақсад қилиб олган ISHONCH компанияси бугунга келиб республика бўйлаб 62 та савдо дўконига эга. Куни кеча Хоразм вилоятида тармоқнинг 63-филиали Хонқа туманида ва 64-филиали Боғот туманида барча учун ўз эшикларини очди ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни бошлади.
Филиалларнинг тантанали очилиш маросими кўнгилочар дастур билан бошланиб, ундан сўнг анъанага кўра махсус очилиш тасмасини кесиш маросими ўтказилди. Дўконларнинг эшиклари очилгач, ташриф буюрган меҳмонлар ичкарига кириб, тақдим этилган кенг турдаги маҳсулотлар билан танишиб чиқиш имкониятига эга бўлди. Дўконлар тармоғида 7000 дан зиёд маҳсулот турлари мавжуд бўлиб, уларни харид қилиш учун ниҳоятда қулай шарт-шароитлар яратилган. Улар орасида маиший техникалар, замонавий смартфонлар, уй-рўзғор буюмлари, барча турдаги мебеллар, сантехника маҳсулотлари, қурилиш материаллари, гиламлар, чинни ва биллур идишлар, спорт анжомлари ва кўплаб бошқа маҳсулотларни топишингиз мумкин.
Бюджет ташкилотида фаолият олиб борувчи ходимлар ва нафақадаги шахслар эса фақатгина паспортнинг ўзи билан муддатли тўловга маҳсулот харид қилишлари мумкин. Харидорлар учун янада қулайлик яратиш мақсадида, маҳсулотларни бепул етказиб бериш хизмати ҳам йўлга қўйилган.
Компаниянинг асосий мақсади, аҳолининг турмуш тарзи сифатини яхшилаш ва юксалтиришга ўз ҳиссасини қўшиш билан бир қаторда, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида кўмаклашишга қаратилган. ISHONCH дўконлар тармоғининг навбатдаги иккита филиали очилиши натижасида 30 га яқин янги иш ўрни яратилди. Айтиб ўтиш керакки, ҳар бир ходим ўз лавозим вазифалари бўйича махсус ўқув дастурлари орқали ўқитилади, мунтазам равишда малакасини ошириб боради, бу эса компаниянинг профессионал ва сифатли хизмат кўрсатишига ёрдам беради. Иқтидорли мутахассислар касбий ўсиши учун яхши имкониятлар тақдим этилади. Компанияда ишлаш истагида бўлганлар ўз анкеталарини махсус Telegram бот https://t.me/ishonchanketabot орқали тўлдириб қолдиришлари ва https://t.me/hrfmishonch Telegram-канали орқали бўш иш ўринлари ҳақида маълумот олишлари мумкин.
Компания томонидан мунтазам равишда чегирмали ва ютуқли акцияларнинг ўтказилиши харидорлар учун қўшимча имконият яратади. Айни пайтда ISHONCH дўконлар тармоғида ISHONCHLI MIJOZ акциясининг иккита босқичи якунланган бўлиб, учинчи босқич бошланганлиги ҳақида эълон қилинди. Акцияда иштирок этиш учун ISHONCH дўконлар тармоғининг исталган филиалига ташриф буюриб, 4 млн сўм ва ундан юқори харидни амалга ошириш натижасида 5 та Chevrolet Nexia 3 автомобили ёки қимматбаҳо маиший техникалардан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўласиз. Акция шартлари ҳақида батафсил www.ishonchaksiya.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. Янги акциялар ва қизиқарли таклифлар ҳақида доимо хабардор бўлиш учун, ISHONCH дўконлар тармоғининг ижтимоий тармоқлардаги расмий канал ва саҳифаларини кузатиб боринг.
Батафсил маълумот учун:
+99873 515 22 22
Компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий канал ва саҳифалари:
Telegram: t.me/ishonchsavdo
Instagram: instagram.com/ishonchsavdouz
Facebook: facebook.com/ishonchsavdouz
YouTube: youtube.com/c/Ishonchsavdo
Реклама
Мавзуга оид
16:51 / 29.12.2023
ISHONCH дўконларида 2023 йил сарҳисоби қандай якунланди?
16:58 / 05.12.2023
Ноябр ойида яна 4 та ISHONCH савдо дўконлари янги ҳудудларда ўз фаолиятини бошлади
17:00 / 03.11.2023
ISHONCH навбатдаги 3 та дўконини ишга туширди
09:00 / 28.09.2023