Херсон вилоятида экологик фалокат рўй бериши мумкин
Херсон вилоятидаги рус қўшинлари Херсондан чекиниш чоғида Днипро ва унинг ирмоқларидаги сувни ифлослантириб, экологик фалокат келтириб чиқаришга уринмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳарбий маъмурияти бошлиғи Ярослав Янушевич хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Днипронинг ўнг қирғоғидан жўнаб кетаётганда рус қўшинлари шаҳар пристанларига қўйиб қўйилган кемаларни портлатиб юборган, шу сабабли 10 тоннадан ортиқ ёнилғи-мойлаш материаллари дарёга тушиб кетган.
Бу Рамсар конвенцияси билан ҳимояланган сув қушларининг яшаш муҳитини йўқ қилиш билан таҳдид солади.
Украина томони дарёни тезда тозалай олмайди, чунки унинг мутахассислари Россия томонидан босиб олинган ҳудудларга кира олмаяпти.
Янушевичнинг сўзларига кўра, ҳаракатсизлик минтақадаги сув-ботқоқ ерларининг ўнлаб йиллар давомида ифлосланишига олиб келиши мумкин.
Бундан олдин BBC журналистлари сунъий йўлдош тасвирлари ва ижтимоий тармоқлардаги фотосуратларни таҳлил қилиб, Россия Қуролли кучлари ҳарбийлари Миколайивдаги сув таъминотини атайлаб ишдан чиқарган деган хулосага келишганди.
Мутахассислар буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг бузилиши, деб ҳисобламоқда.
Мавзуга оид
17:58 / 30.06.2024
Жиззахдаги боғда қўйиб юборилиши режалаштирилган 5 мингта шар йўқ қилинди
11:05 / 30.06.2024
Ҳавоси бузилган пойтахтга “совға” – Тошкентга яқин жойда 22 гектар ердаги сомон қолдиқлари ёқиб юборилди
11:59 / 29.06.2024
Тошкент ҳавоси ифлослиги бўйича дунёда 4-ўринга чиқди
21:20 / 27.06.2024