Ўзбекистон | 09:57 / 16.11.2022
6956
1 дақиқада ўқилади

Андижон октябрь ойида туғилган эгизаклар сони бўйича етакчи бўлди 

Ўзбекистонда октябрь ойида 1 942 нафар эгизаклар туғилган.

2022 йилнинг октябрь ойида республикада 1 942 нафар эгизак туғилиш ҳолати қайд этилган. 
 
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, октябрь ойида ҳудудлар бўйича туғилган эгизаклар сони бўйича Андижон вилояти етакчилик қиляпти – 228 нафар.

Кейинги ўринлардан мос равишда 214 нафар ҳамда 210 нафар эгизаклар дунёга келган Самарқанд вилояти ва Фарғона вилояти жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • Қашқадарё вилояти – 208 нафар; 
  • Наманган вилояти – 177 нафар; 
  • Сурхондарё вилояти – 165 нафар; 
  • Тошкент вилояти – 143 нафар; 
  • Бухоро вилояти – 122 нафар; 
  • Тошкент шаҳри – 110 нафар; 
  • Қорақалпоғистон Р. – 98 нафар; 
  • Хоразм вилояти – 87 нафар; 
  • Жиззах вилояти – 66 нафар; 
  • Навоий вилояти – 59 нафар; 
  • Сирдарё вилояти – 55 нафар.

Мавзуга оид