Спорт | 21:41 / 22.11.2022
18435
1 дақиқада ўқилади
Аргентина устидан ғалаба муносабати билан Саудия Арабистонида дам олиш куни эълон қилинди
Қатарда ўтаётган ЖЧ-2022 1-тури доирасида Саудия Арабистони Аргентина устидан сенсацион ғалабага (2:1) эришгач, мамлакатда дам олиш куни эълон қилинди.
Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдул Азиз Ол-Сауд футбол бўйича миллий жамоанинг муҳим ғалабаси муносабати билан мамлакатда эртага, 23 ноябрь, чоршанбани дам олиш куни деб эълон қилди.
Унга кўра, барча давлат ва хусусий ташкилот ходимлари, талаба ва мактаб ўқувчилари дам олишади.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина устидан қозонилган ғалаба Саудия Арабистони миллий жамоасининг жаҳон чемпионатлари тарихидаги 4-ғалабасига айланди. Бу орқали ЖЧ-2022 ғолиблигига даъвогар сифатида эътироф этилган Аргентинанинг 36 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди.