Япония Андижонда учта лойиҳани амалга оширишни режалаштиряпти
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Андижон вилояти бошқармаси раҳбарияти вилоят делегацияси таркибида хизмат сафари билан Япониянинг Токио шаҳрида бўлди.
Сафар давомида Япониянинг Mitsubishi, Dell каби 50 дан ортиқ етакчи компаниялари вакиллари иштирокида «Андижон вилояти бизнес салоҳияти» мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Унда Андижон вилояти сармоявий имкониятлари, ресурс базаси тақдим этилиб, япон ишбилармон доиралари вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди.Сафар доирасида вазирлик ва идоралар, таълим муассасалари ҳамда Япония етакчи компаниялари раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказилди.
«Симидзу Корпорейшн» билан «Янги Андижон»да қурилиш лойиҳаларини, Ripro корпорацияси билан сунъий тола ишлаб чиқариш бўйича 10 миллион долларлик инвестиция лойиҳасини, Kaori International Japan Co., LTD. компанияси раҳбарияти билан пластикдан электр изоляцияси маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қиймати 5 миллион долларлик сармоявий лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
Мавзуга оид
15:24 / 30.10.2024
Япониядаги қишлоқда кексалар ёлғизликни енгиш учун кўчаларга қўғирчоқлар ўрнатяпти
11:10 / 28.10.2024
Япония ҳукмрон партияси парламентдаги кўпчиликни йўқотди
11:38 / 25.10.2024
Вилоятлар орасида энг зич аҳоли Андижонда яшаши маълум қилинди
12:00 / 24.10.2024