Ўзбекистон | 13:27 / 07.12.2022
9007
4 дақиқада ўқилади

Кўп квартирали уйлар мулкдорлари мажбурий тўловлари нималарга сарфланиши аниқлаштирилди

Фото: Kun.uz

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири буйруғи билан кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари мажбурий бадаллари ёки тўловлари миқдорини белгилашда харажатлар таркибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Жойлар мулкдорлари мажбурий бадаллари ва тўловлари қуйидагилардан ташкил топади:

кўп квартирали уй умумий мол-мулкини сақлаш (уларга хизмат кўрсатиш), улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш билан боғлиқ қуйидаги харажатлар:

  • кўп квартирали уй томи гидроизоляция қатламини тиклаш ва алмаштириш;
  • кўп квартирали уй умумий мол-мулки бўлган умумий жойлар, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўрама) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифт шахталари ҳамда бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойлар ташқарисида ёки ичида жойлашган ҳамда биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуна ва қурилмаларни сақлаш ва таъмирлаш;
  • кўп квартирали уйга кириш йўлаги эшик ва деворларини таъмирлаш, суваш, бўяш ҳамда дераза конструкциялари ва эшик блокларини янгилаш, эшикларга домофон ўрнатиш;
  • кўп квартирали уй атрофи ва кириш йўлаклари, умумий фойдаланишдаги жойларни ёритиш;
  • ёнғинга қарши тадбирларни амалга ошириш, санитария ҳолати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, одамлар ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга бевосита хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатларни бартараф этиш бўйича мажбурий тадбирларни ҳамда ишларни амалга ошириш;
  • хомашё, материаллар, ёқилғи, инвентар ва хўжалик анжомларини сотиб олиш;
  • кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш (экиш, парвариш қилиш, дарахтларга ишлов бериш, буталарни ва майсазорларни кесиш ҳамда суғориш хизматлари);
  • аҳолига қулайлик яратиш учун кўп квартирали уйга туташ ер участкасида ўриндиқлар ўрнатиш;
  • кўп квартирали уй умумий мол-мулкини сақлаш учун тижорат банкларидан олинган кредитларни қоплаш харажатлари;
  • жойлар мулкдорлари умумий йиғилиши қарорида назарда тутилган қўшимча хизматлар ва ишлар;

кўп квартирали уйни бошқариш билан боғлиқ қуйидаги харажатлар:

  • бошқариш органи ходимларига меҳнатига ҳақ тўлаш;
  • бошқариш органи кўп квартирали уйни бошқариш учун зарур бўлган техника, алоқа ва ахборот коммуникация технологиялари воситаларини сақлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш;
  • бошқариш органи учун бинолар ва хоналар ижараси ҳақини тўлаш;
  • бошқариш органи ходимларини мажбурий суғурта қилиш;
  • инвентарлар ва хўжалик анжомларини сақлаш ва улар қийматини ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ харажатлар;
  • кўп квартирали уйни бошқариш билан боғлиқ ҳолда тижорат банклари ва электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириладиган тўловлар;
  • бошқариш органи кадрлари малакасини ошириш.

Низом билан жойлар мулкдорлари 1 метр квадрат майдонни сақлаш ва таъмирлаш учун мажбурий бадаллари миқдорини аниқлаш формуласи белгиланмоқда.

Мавзуга оид