Жамият | 10:47 / 13.12.2022
15347
1 дақиқада ўқилади

Қўқонда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди

Хонадон эгаси газни текшириб кўриш мақсадида гугурт чаққан. Унинг укаси шифохонага ётқизилган.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги хонадонда газ портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

12 декабр куни соат 15:24 да Қўқон шаҳар ФВБнинг «101» қисқа рақамига келиб тушган хабарга кўра, Алишер Навоий мавзеси 101/13-уйда яшовчи 1991 йилда туғилган Д.Н. яшаш хонадонида газ чақнаши оқибатида вафот этган.

Олиб борилган ўрганиш давомида аниқланишича, фуқаро Д.Н. хонадонидаги газни текшириб кўриш мақсадида гугурт чаққан пайтда газ ва ҳаво аралашмаси натижасида чақнаш (портлаш) содир бўлган.

Натижада Д.Н. ҳодиса жойида вафот этган. У билан бирга бўлган укаси фуқаро Б.Н. танасининг турли жойларидан куйиш жароҳати билан Қўқон шаҳар тиббиёт марказига жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид