МИБ Kun.uz’даги алимент ҳақида мақолага муносабат билдирди
27 декабрь куни Kun.uz’да қонуний никоҳдан ўтмай алданиб қолган аёлнинг алимент ундиролмаётгани ҳақидаги мақола эълон қилинганди. Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ушбу мақола юзасидан расмий баёнот берди.
“Жорий йилнинг 27 декабрь куни Kun.uz расмий сайтида эълон қилинган “Буйрагимни берсам ҳам розиман, болаларим бағримда бўлса бас!” — алимент ундиролмаётган она болалари учун ҳар нарсага тайёр” номли мақоладаги важлар ўрганиб чиқилди.
Фуқаро Шарофат Хасанованинг собиқ турмуш ўртоғи алимент пулини тўлаб бермаётгани юзасидан йўллаган мурожаати Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан ўрганилди.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 22.10.2013 йилдаги қарорига асосан қарздор Баҳром Раҳмоновдан ундирувчи Шарофат Хасанованинг фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Алимент тўловчи қарздор ота 2021 йил март ойига қадар 13 миллион 622 минг сўм алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келгани сабабли Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг 02.03.2021 йилдаги қарори билан қарздор Баҳром Раҳмоновга нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Ушбу қўлланган маъмурий жазодан ўзига тегишли хулоса чиқармаган Баҳром Раҳмоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, 19.08.2021 йилдаги ЖИБ Қизириқ тумани судининг ҳукмига асосан ахлоқ тузатиш жазоси тайинланган.
Қарздор Баҳром Раҳмоновнинг жорий йил 1 ноябрь ҳолатига 22 миллион 407 минг сўм алимент қарздорлиги мавжуд.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Баҳром Раҳмоновдан 26.08.2022 йилда 3 миллион 322 минг сўм, 02.11.2022 йилда қарздорнинг яқин қариндошлари томонидан 1 миллион сўм алимент пули Шарофат Хасанованинг фойдасига тўлаб берилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Баҳром Раҳмоновнинг яшаш манзилида йўқлиги ва қаерда экани номаълум бўлгани юзасидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, қарздор отага нисбатан 01.11.2022 йилда қидирув эълон қилинган ҳамда қидирув ҳаракатлари давомида қарздор Баҳром Раҳмонов 21.11.2022 йилда топилиб, 15.11.2022 йилдан буён Термиз шаҳар “ТАЪМИРЛАШ ФАРОВОН СЕРВИС” МЧЖда ишлаб келаётгани тўғрисида маълумот тақдим қилган.
Шу сабабли қарздор Баҳром Раҳмоновнинг алимент қарздорлигини ундириш мақсадида 21.11.2022 йилда иш ҳақининг 50 фоиз миқдорида ушлаб қолиниши тўғрисида Термиз шаҳар “ТАЪМИРЛАШ ФАРОВОН СЕРВИС” МЧЖга талабнома юборилган.
Қарздор Баҳром Раҳмоновнинг 01.06.2022 йилдан 01.12.2022 йилда қайта ҳисоб-китоб қилинганда алимент қарзи 23.585.697 сўмни ташкил қилади. Алимент тўловларини кечиктирган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган”, дейилади муносабатда.
Мавзуга оид
18:40 / 09.11.2024
МИБнинг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаси раҳбарлари ўзгарди
07:37 / 08.11.2024
202,9 млрд сўмлик ижро ишларини асоссиз равишда тугатган МИБ мансабдорлари аниқланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
17:12 / 30.10.2024