Ўзбекистон | 11:33 / 29.12.2022
7755
1 дақиқада ўқилади

Дубайда ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари дўкони очилди

Дубай халқаро аэропортига туташ ҳудудда ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари дўкони  ва шоу-руми очилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Фото: Kun.uz

Дубайда ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари дўконининг ташкил этилишига президентнинг ««Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»»ги қарорининг ижросини таъминлаш доирасида жорий йил 22 сентябрь – 5 октябрь кунлари Доҳа шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон маданияти кунларида эришилган эди.

Дўкон учун Ўзбекистондан ҳунармандчиликнинг каштачилик, кулолчилик, мисгарлик, ёғоч ўймакорлиги, гиламдўзлик, миллий матолар, миниатюра каби 20 дан ортиқ йўналишларидаги маҳсулотларнинг намуналари олиб келинди.

Тадбир доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Мавзуга оид