Осиё қитъаси учун ЖЧ-2026 саралаши тартиби белгиланди
Осиё жамоалари жаҳон чемпионатининг 8+1 шаклидаги йўлланмалар учун кураш олиб боради.
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) 2026 йили АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказиладиган жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари тизимини эълон қилди.
Осиё қитъаси учун ЖЧ-2026 йўлланмалари сони 8+1 шаклида белгиланган ва миллий жамоалар 5 та босқичдан иборат саралаш тизимида кураш олиб боришади.
1-босқичда ФИФА рейтингининг энг қуйи қисмидаги 22 та миллий жамоа 11 та жуфтликка ажратилади. Жуфтлик ғолиблари кейинги босқичга чиқади.
2-босқичда ФИФА рейтингида Осиёнинг энг яхши 25 та миллий жамоаси ва 1-босқичда ғолиб бўлган 11 жамоа қўшилади ва 36 жамоани ташкил қилади. Улар 4 та иштирокчидан иборат 9 та гуруҳга ажратилади. 2 даврали ўйинлар ўтказилади ва ҳар бир гуруҳнинг 2 та етакчи жамоаси (жами 18 та жамоа) кейинги босқичга чиқади. Ўйинлар 2023 йил ноябр, 2024 йил март ва июн ойларида ўтказилади. Ўзбекистон миллий жамоаси иштирокини мана шу босқичдан бошлайди.
3-босқичда 18 та жамоа 6 та иштирокчидан иборат 3 та гуруҳга ажратилади. Ҳар бир гуруҳдан 2 та етакчи жамоа (жами 6 та) ЖЧ-2026 йўлланмасига эга бўлади. 3-босқич ўйинлари 2024 йил сентябридан 2025 йил март ойига қадар бўлиб ўтади. Гуруҳда 3- ва 4-ўринни эгаллаган жамоалар кейинги босқичга чиқади.
4-босқичда жами 6 та жамоа 3 та иштирокчидан иборат 2 та гуруҳга ажратилади. Гуруҳ ғолиблари ЖЧ-2026 йўлланмасига эга бўлади. 2-ўринни эгаллаган жамоалар кейинги босқичга чиқади.
5-босқичда 2 та жамоа ўзаро 1 ўйинда ғолибни аниқлаб олади. Ўз навбатида ушбу жамоа қитъалараро плей-оффга чиқади.
2026 йилги жаҳон чемпионатида тарихда илк маротаба 48 та миллий жамоа иштирок этади. Ҳозирча мусобақанинг формати тасдиқланмаган.
Мавзуга оид
23:32 / 14.11.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон 90+12-дақиқада гол ўтказиб, Қатарда мағлубиятга учради
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
17:51 / 14.11.2024
Осиё кубогидаги аламли мағлубият учун реванш олинадими? Қатар – Ўзбекистон ўйини олдидан
16:56 / 14.11.2024