Жамият | 20:54 / 02.01.2023
20606
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда Labo каналга тушиб кетди, ҳайдовчи ҳалок бўлди

Маст ҳолда тезликни оширган ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва машина билан каналга тушиб кетган.

Сурхондарё вилоятида маст ҳолда Labo машинасини бошқарган ҳайдовчи каналга тушиб кетган ва ҳалок бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса бугун, 2023 йил 2 январ куни Ангор туманида содир бўлган. Маълум бўлишича, ҳайдовчи маст ҳолда машина бошқарган ва тезликни ошириб бошқарувни йўқотган. Оқибатда, у воқеа жойида ҳалок бўлган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, канал устидаги кўприк автомобиллар ҳаракатланиши учун талабларга жавоб бермаган. Унинг четларида ҳимоя тўсиқлари бўлмаган.

Мавзуга оид