Жаҳон | 08:13 / 02.01.2023
8350
1 дақиқада ўқилади
Украинанинг икки вилоятида Shahed дронлари ва ракета уриб туширилди
Украина авиацияси ва зенит-ракета қўшинлари Днепропетровск ва Запорижжя вилоятлари узра 6 та Shahed зарба берувчи учувчисиз учоқлари ва битта Х-59МК2 юқори аниқликдаги бошқариладиган ракетани йўқ қилди, деб хабар берди Украина Қуролли кучларининг «Восток» ҳаво қўмондонлиги.
Унинг маълумотларига кўра, яна 3 та Shahed дронлари қуруқликдаги қўшинлар ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилган.
Шу билан бирга, Киев осмонида 16 та ҳаво нишони уриб туширилди, деб хабар берди шаҳар ҳарбий бошқармаси.
Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Кирило Тимошенконинг сўзларига кўра, Деснянский туманидаги йўлга учувчисиз учиш аппарати бўлаклари қулаган, яқин атрофда жойлашган уйлардан бирининг ойналари шикастланган.
Мавзуга оид
22:10
Украина разведкаси Москва вилоятида Россия армияси полковниги ўлдирилганини маълум қилди
16:20
Норвегия украинларга автоматик равишда бошпана беришни тўхтатади
12:55
АҚШ разведкаси Украинанинг Россия ичкарисига зарба йўллашига рухсат берилишига қарши
11:24