Ўзбекистон | 15:49 / 10.01.2023
11219
1 дақиқада ўқилади

«Чилонзор буюм савдо комплекси» ҳудудидаги соябонлар қулаб тушди

Тошкент шаҳрида жойлашган «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ ҳудудидаги савдо растаси қаторида соябонлар қулаб тушди. Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат акс этган видео тарқалди.

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, 10 январь куни Чилонзор туманида жойлашган «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ ҳудудидаги 3-4 айвонлар ён томони ва 5-6 айвонлар орқа томонида йўлакларда ўрнатилган соябонлар (навес) қор қалин ёғганлиги сабабли, оғирликни кўтара олмай эгилиб тушган. 

Шу ҳудуддаги фуқаролар ва тадбиркорлар уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эвакуация қилинган. Ушбу савдо дўконлари бозор маъмурияти билан ҳамкорликда вақтинчалик ёпилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқлиги айтилади.

«Ҳурматли фуқаролар! Қор қалин ёғганлиги сабабли мустаҳкам бўлмаган тўсинлар, соябонлар ва бошқа мосламалар остида юрмаслигингизни сўраймиз», дейилади расмий маълумотда.

Мавзуга оид