Гент университетида ўзбек тилини ўқитиш йўлга қўйилиши мумкин
Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов Гент университети Ёзма ва оғзаки таржима факультетининг турк бўлими вакиллари билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Ўзбекистон элчихонаси маълумотларига кўра, Гент университети Бельгиядаги учта энг йирик университетларидан бири ҳисобланади. Университет Фландриядаги тарихий Гент шаҳрида жойлашган. Мазкур олий таълим муассасасида 38 мингга яқин талаба таҳсил олади ва 7 мингдан ортиқ ходим ишлайди. Гент университети 1817 йил 9 октябрда ташкил этилган. Бельгия ва дунёнинг энг яхши университетлари қаторида эътироф этилади.
Гент университети вакиллари Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан тилшунослик, маданият ва санъат йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдиришди.
Хусусан, Бельгия университети профессор-ўқитувчиларининг ўзбек халқи тарихи, маданияти, санъати, анъаналари, шунингдек, миллий тилига қизиқиши ортиб бораётгани таъкидланди. Ўзбекистонга бўлган қизиқиш ўзбек халқининг бой тарихи ва Буюк Ипак йўлидаги марказий ўрни билан изоҳланди.
Шу муносабат билан, Гент университети ва Ўзбекистон томони ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик шаклларидан бири Гент университетининг санъат ва фалсафа факультети Ижтимоий фанлар академияси билан биргаликда «Ипак йўли бўйлаб маданий ва тиллар учрашувлари» лойиҳасини амалга ошириш бўлиши мумкин.
Лойиҳа доирасида маданият ва таълим соҳасида Ўзбекистон маданияти ҳамда ўзбек тилига бағишланган маърузалар, курслар, маҳорат сабоқлари, семинарлар, вебинарлар, мусиқий дастурлар, кўргазмалар каби турли тадбирларни ташкил этиш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
16:52 / 07.11.2024
Ўзбекистоннинг 23 та олийгоҳи Осиё университетлари рейтингига кирди
21:27 / 31.10.2024
Навоий давлат университети ташкил этилди
14:36 / 24.10.2024
“Бир ойда фойдаланишга топширамиз” – Аграр университети ётоқхонаси таъмиридаги камчиликлар бартараф этилаётгани айтилди
12:30 / 23.10.2024