Самарқандда келин-куёвнинг ўлими юзасидан хизмат текшируви тайинланди
Тун ярмида газ тармоқдан узилган ва қайта ёқилган. Оқибатда, хонага газ сизиб чиққан ва уйқуда бўлган келин-куёв заҳарланиб вафот этган.
Аввалроқ Kun.uzʼда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида ёш келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратура матбуот котибининг хабар беришича, ҳодиса юзасидан бир қатор ташкилотларга хизмат текшируви тайинланган.
Ҳодиса 2023 йил 16 январь куни Каттақўрғон тумани Олтинсой қишлоғида яшаган оилада содир бўлган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда ёзилишича, келин-куёвнинг оила қурганига ҳали бир ой ҳам бўлмаган.
Маълум қилинишича, 26 ёшли эркак ва унинг 18 ёшли турмуш ўртоғи яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиб вафот этган.
Бироқ марҳумнинг яқинлари Каттақўрғон тумани ИИБ ва тиббиёт бирлашмасига келин-куёв вафот этгани ҳақида хабар бермаган ва улар дафн этилган.
Қайд этилишича, Каттақўрғон туман ИИБ, туман ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда «Самарқанд ҳудудгаз» корхонасига хизмат текширувлари тайинланган.
«Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, марҳумларнинг ўлим сабабларига аниқлик киритилмоқда. Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:11
Наманганда ота ва унинг икки фарзанди, Бухорода она ва ўғил ис газидан заҳарланиб, вафот этди
19:27 / 14.11.2024
Ўзбекистондаги меҳмонхонада вафот этган россиялик журналист қонида ис гази излари топилди – ОАВ
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024