Жамият | 11:00 / 26.01.2023
18418
1 дақиқада ўқилади

Йўловчи ташувчи автобусда ёнғин чиқди

Бугун, эрталабки соат 8:15 да Тошкент Халқа йўлида қатновчи, 147-Чорсу- Чилонзор буюм бозори йўналишидаги автобусда ёнғин чиқди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

«Абу Сахий» савдо маркази матбуот котиби Бунёд Хамидовнинг Kun.uzʼга маълум қилишича, ёнғинга автобуснинг мотор қисмидаги қисқа туташув сабаб бўлган.

Савдо марказининг ёнғин хавфсизлиги, ички ишлар ва хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ёнғин бартараф қилинди.

Ёнғин оқибатида фуқаролар ва йўловчилардан ҳеч ким жабрланмаган. 

Мавзуга оид