Жаҳон | 09:06 / 31.01.2023
10538
1 дақиқада ўқилади

Моравецкий: Полша F-16 қирувчиларини Киевга топширишга тайёр

Полша бош вазири Матеуш Моравецкий Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермакнинг F-16 қирувчи самолётлари билан таъминлаш ҳақидаги баёнотини тасдиқлади. 

Матеуш Моравецкий

Полша ушбу техникани Украинага топширишга тайёр, аммо бу фақат НАТО билан «тўлиқ мувофиқлаштирилган ҳолда» амалга оширилиши мумкин, деди Моравецкий. 

Унинг сўзларига кўра, 2023 йилда Полша ялпи ички маҳсулотининг 4 фоизини мудофаага сарфлаш ниятида, ўтган йили бу харажатлар 2,42 фоиз эди. 

«Эҳтимол, бу НАТОнинг барча давлатлари орасида армияга ажратилган маблағларнинг энг юқори фоизи бўлади», — деб таъкидлаб ўтди у.

Россиянинг Украинадаги кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлари фонида Полшада фуқароларнинг армияда хизмат қилишга қизиқиши ортди. 2022 йилда мамлакат Қуролли кучлари 13 742 нафар янги хизматчини ёллаш имкониятига эга бўлди - бу 2008 йилда Полшада мажбурий ҳарбий хизмат бекор қилинганидан бери рекорд кўрсаткичдир.

Расмий маълумотларга кўра, 2023 йил бошида Полша Қуролли кучларида 164 минг аскар, шу жумладан 36 минг кўнгилли ҳудудий мудофаа бўлинмалари аъзолари бор. 

Мавзуга оид