Тошкентда коммунал хизмат ходими тупроқ босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди
Сув қувурини таъмирлаш чоғида чилангар ходим бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди.
Тошкент шаҳри, Олмазор туманида 8 феврал куни «Сув таъминоти» ходими тупроқ босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратурага таяниб Qalampir хабар берди.
Қайд этилишича, туманнинг Университет маҳалласида «Сув таъминоти» ходимлари аҳолининг мурожаатига асосан 600 мм қувур ёрилгани бўйича носозликни бартараф этиш учун борган. Иш жараёнида чилангар бўлиб ишлаган Т.К. (1984 йилда туғилган) тупроқ босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлган. Воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи аъзолари бориб, ҳудудни кўздан кечирган. Шунингдек, ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Бош прокуратура матбуот котиби хабарига кўра, ҳолат бўйича Олмазор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:16 / 08.11.2024
Тахтиқорача довонида тош босиб қолганларнинг икки нафари венгриялик бўлган
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
15:54 / 07.11.2024
Чорвоқдаги икки киши ҳалок бўлган бахтсиз ҳодисада катамаранга урилган гидроциклни бошқарган йигит қамалди
17:48 / 06.11.2024