Жамият | 23:27 / 07.03.2023
15089
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда қамишзорга ўт кетди 

ФВБ қутқарувчилари 5 гектар майдондаги ёнғинни ярим соат ичида ўчиришга муваффақ бўлган. 

Иллюстратив фото

Сирдарё вилояти, Сирдарё туманида 5 гектар майдондаги қуруқ ўт ва қамишларга ўт кетган. Сирдарё вилояти ФВБ хабарига кўра, ёнғин ярим соат ичида ўчирилган. 

Ҳодиса 2023 йил 7 март куни содир бўлган. Тушдан кейин Шоликор маҳалласида жойлашган «Колгансир» ўрмон ва ов хўжалиги ҳудудида тахминан 5 гектар майдонда қуруқ ўт ва қамишлар ёнган.  

2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:05 да манзилга етиб бориб, соат 15:33 да ёнғин тўлиқ ўчирилган. Натижада, ўрмон ва ов хўжалигининг тахминан 200 гектар майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.  

Ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар аниқланмоқда. 

Мавзуга оид