Спорт | 17:41 / 15.03.2023
22003
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ёш ҳоккейчилари Осиё чемпиони бўлди

18 ёшгача бўлган ўзбекистонлик ҳоккейчилар Мўғулистондаги турнирда зафар қучди.

Фото: IIHF.com

Мўғулистонда 18 ёшгача бўлган ҳоккейчилар ўртасида IIHF Осиё ва Океания чемпионати ўтказилмоқда.

Мусобақада Ўзбекистон U18 миллий жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

Ёш ҳоккейчилар Туркманистон (5:0), Эрон (14:1), Мўғулистон (7:4) ва Таиланд (10:2) устидан ғалаба қозониб, 12 очко жамғариб, муддатидан олдин турнир ғолиби бўлди. Сўнгги турдан ўрин олган БАА ҳоккейчиларига қарши 17 март кунги баҳс ҳеч қандай аҳамият касб этмайди.

Фото: IIHF.com

Ўзбекистон U18 миллий жамоаси таркиби Тошкентнинг «Ҳумо» ва «Бинокор» клуби ҳоккейчиларидан таркиб топган. Жамоага россиялик Артур Фахрутдинов мураббийлик қилади.

Турнир бомбардирлари рўйхатида ўзбекистонлик Жасурбек Рустамхонов 16 очко билан пешқадамлик қилмоқда. У 9 та гол уриб, 7 та голли узатмани амалга оширган.

Мавзуга оид