Бош прокуратура Жиззахдаги ЙТҲда прокуратура ходимлари ҳалок бўлгани юзасидан маълумот берди
Зомин тумани прокурори ёрдамчиси бошқарувида бўлган Lacetti йўл четидаги дарахтга урилган.
Аввалроқ, Kun.uz’да Жиззах вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки нафар прокуратура ходими ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов ҳодиса юзасидан маълумот берди. Унда айтилишича, ҳодиса 2023 йил 18 март куни содир бўлган.
Зомин тумани прокурорининг ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи Э.К. бошқарувидаги Lacetti Супа-Зомин йўналишида ҳаракатланаётиб, йўлнинг ўнг четидаги дарахтга урилган.
Оқибатда, Э.К. ва машина салонида бўлган Зомин тумани прокуратураси иш юритувчиси А.Қ. оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Зомин тумани прокуратураси терговчиси Д.З. тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Қайд этилишича, 2023 йил 19 март куни ҳодиса юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:30
Қорақалпоғистонда Lacetti каналга тушиб кетиши оқибатида уч йигит ҳалок бўлди
11:44 / 31.10.2024
Самарқандда йўловчи автобуси трактор тиркамаси билан тўқнашди
17:10 / 29.10.2024
Самарқандда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди
23:51 / 27.10.2024